Озодбек Назарбековга «Қирғизистон халқ артисти» унвони берилди

Foto: Sputnik uzbekistan

Аввалроқ, “Қирғиз Республикасининг маданият ва санъат соҳалари вакилларидан бир гуруҳига фахрий унвонлар бериш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Бунга жавоб сифатида Садир Жапаров 5 сентябрь куни имзолаган фармон билан Ўзбекистондан икки нафар маданият ва санъат соҳасидаги вакилга фаҳрий унвон берилди:

  • Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбековга — «Қирғизистон халқ артисти» фахрий унвони;
  • Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти “Анъанавий мақом ижрочилиги” кафедраси катта ўқитувчиси Фарангиз Маҳмудовага — «Қирғизистонда хизмат кўрсатган артист» унвони.

Ҳужжатда айтилишича, ушбу унвонлар Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва санъат соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун берилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.