Пайғамбар оролидаги воқеа натижасида икки нафар Афғонистон фуқароси ҳалок бўлди

Источник: МИД Узбекистана

21 август куни Пайғамбар оролида (Сурхондарё вилояти) Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қонунга хилоф равишда бузиб ўтган ва орол қирғоғига қайиқларда келган бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари томонидан ушланди. Ушбу идора маълумотларига кўра, чегара бузувчилар Ўзбекистоннинг чегара нарядига қаршилик кўрсатишган.

Ўзбекистон ТИВ “Ўзбекистон Республикаси икки нафар ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия билдиради, олти нафар яраланганларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, ушланган шахсларни ўз ватанига қайтаришга тайёрлаш жараёнлари якунланмоқда”.

Афғонистон ва Ўзбекистон Республикаси махсус хизматларининг ваколатли вакиллари ўртасида Давлат чегарасида вужудга келган вазият бўйича музокаралар ўтказилди.

«Учрашув давомида ҳар икки томондан ҳам мазкур ҳудудда тарангликни юзага келтирган айрим қоидабузарликларга йўл қўйилгани қайд этилди. Ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан пухта текширувлар ўтказмоқда […]Ҳар икки томон тинчлик тарафдори эканлигини, барча масалалар ўзаро манфаатларни ҳисобга олиш ва бир-бирига ҳурмат асосида ҳал этилишини тасдиқладилар», – дея хулоса қилади вазирлик.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.