Паралимпиада-2020: Ўзбекистон терма жамоаси яна тўртта медални қўлга киритди
Токиодаги Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна тўртта медални қўлга киритди.
Элбек Султонов бронза медалга сазовор бўлди. Пара-енгил атлетиканинг F12 тоифасида ядро улоқтириш баҳсларида Султонов 15.94 м натижа билан совриндорга айланди. Бу спортчи учун янги шахсий рекорд.
Нозима Каюмова найза улоқтириш бўйича баҳсларда (F13 тоифаси) олтин медални қўлга киритди. Спортчи 42,59 м натижа билан биринчи ўринни эгаллади.
Моҳигул Хамдамова ҳам олтин медалга сазовор бўлди. У F57 тоифасида диск улоқтириш баҳсида қатнашган Ҳамдамова 31.46 метр натижа қайд этди.
Рўза Қўзиева (-61 кг) парапауэрлифтинг бўйича 130 кг натижани кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритди.
Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобида медаллар сони еттитага етди (3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза).
Шарҳлар