Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллади
Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллади. Шу тарзда терма жамоа ҳисобида жами 14 та медаль мавжуд бўлиб, улардан 5 таси олтин, 4 таси кумуш ва 5 таси бронза.
Бобуржон Омонов ядро улоқтириш (F41 тоифаси) мусобақаларида олтин медални қўлга киритди. У 14.06 м натижа билан Паралимпия рекордини янгилади.
Парадзюдочи Шариф Халилов (-100 кг) бронза медали совриндорига айланди. Ўзбекистонлик спортчи бронза медали учун бразилиялик Антонио да Сильвага қарши чиқиб, Паралимпия ўйинларининг икки карра совриндорига айланди. 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида Халилов кумуш медални қўлга киритганди.
Нурхон Қурбонова бронза медални қўлга киритди. Ядро улоқтириш (F54 тоифаси) мусобақаларида спортчи 7.77 м натижани кўрсатиб, шахсий рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
Шарҳлар