Париж чеккасида гаровга олинганлар озод этилди
Париж чеккасида гаровга олинганлар озод қилинди. BFMTV телеканалининг аниқлик киритишича, рестораннинг тўрт нафар ходими “L’Olivier” пиццерияси эгасининг ўғли томонидан гаровга олинган. У уларни пичоқ билан қўрқитган. Гумондор қўлга олиниб, қамоққа олинган.
Аввалроқ Франциянинг Париж яқинида жойлашган Исси-Ле-Мулино шаҳридаги ресторанлардан бирида номаълум шахс одамларни гаровга олгани маълум бўлган эди. Интернетда воқеа жойидан олинган кадрлар пайдо бўлган.
Улашиш:
Шарҳлар