Парламент комиссияси Полат Шамшетовнинг ўлими сабабларини ўрганмоқда

Полат Шамшетов. Фото: Верховный суд

Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган шахслардан бири Пўлат Шамшетов кеча тонгда тергов ҳибсхонасида юрак хуружидан вафот этгани бўйича хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат бўйича Мустақил комиссия аъзолари жорий йилнинг 6 февраль куни Бухоро вилоятига ташриф буюриб, ўлим ҳолати сабабларини, жумладан ҳибсхонадаги шароитлар, камера ёзувлари, дастлабки тиббий ҳулоса ва бошқа тегишли ҳужжатларни ўрганишади. Шунингдек, марҳум билан битта камерада бўлган шахслар ва тергов ҳибсхонаси ходимлари билан суҳбат ўтказилади.

Ўрганиш натижалари ҳақида жамоатчилик хабардор қилиниши маълум қилинади.

31 январь куни биринчи инстанция суди Пўлат Шамшетовни Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми (одамга нисбатан зўравонлик қўллаш, талон-тарож қилиш, ўт қўйиш, мулкка зарар етказиш ёки йўқ қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш, қурол ёки қурол сифатида ишлатиладиган бошқа нарсаларни қўллаш ёки ишлатиш таҳдиди билан тартибсизликлар уюштириш, шунингдек тартибсизликларда фаол иштирок этиш) билан айбдор деб топилди. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.