Президент сайловидан кейин Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари касалхонага тушиб қолди

Зам Лаврова
Фото: МТ

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари , 63 ёшли Сергей Рябков 17 март куни инфаркт билан касалхонага ётқизилди, деб хабар бермоқда Baza Telegram-канали. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

“Коммерсант”нинг манбалари Рябков юрак билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонада эканини тасдиқлади, аммо вазир ўринбосари оғир аҳволдалиги тасдиқланмади.

Сергей Рябков Россия Ташқи ишлар вазирлигида Шимолий ва Жанубий Америка мамлакатлари билан икки томонлама алоқалар, қурол-яроғ тарқатмаслик ва улар устидан назорат, Эрон ядро дастури муаммоси ҳамда РФнинг БРИКС бирлашмасидаги иштироки масалаларини бошқаради. Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб 2008 йил августида тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.