3-4 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиб кетади

Foto: Uzbekistan Travel

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар беришича, 3-4 сентябрь кунлари тунги минимум ҳаво ҳарорати жанубий вилоятларда +13 даража, шимолда +10 даража, тоғларда +8 даража ҳамда республиканинг бошқа вилоятларида +11 даражагача пасайиб кетади.

Uzb-meteo Telegram-каналида қайд этилишича, катта эҳтимол билан, ушбу кунлари аҳоли доимий истиқомат қилмайдиган жуда баланд тоғларда ҳаво ҳарорати минимумлари ноль даражагача пасайиши ва баланд тоғлар учун ҳатто мавсумдаги илк «совуқ уриш» ҳодисалари кузатилиши мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.