Пенсия ва нафақалар байрамгача пластик карталарга ўтказиб берилади

Источник: Anhor.uz

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқаролар жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади. Бу ҳақда UzNews нашри Пенсия жамғармасига таянган ҳолда ёзади.

«Пенсия жамғармаси сентябрь ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантирди ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, пенсия тўловларини банк картасига олаётган фуқароларнинг пуллари 1 сентябргача ўтказиб берилади.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йил 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.