Пентагон: Ўзбекистон ва Тожикистон Афғонистонга ҳарбий техникани қайтармайди
Сешанба куни Пентагоннинг расмий вакили Жон Кирби Ўзбекистон ҳудудидаги 46 та ҳарбий самолёт ва вертолёт толиблар фойдаланиши учун Афғонистонга қайтарилмаслигини билдирди. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.
«Биз ҳамон ушбу вертолётларни жойлаштириш масаласи устида ишлаяпмиз… Менда … улар қандай ишлатилиши борасидаги бирор-бирор қарор ҳақида охирги маълумотлар йўқ… Бироқ ўйлашимча, шуни ишонч билан тахмин қилиш мумкинки, улар “Толиблар” томонидан фойдаланиш учун Афғонистонга қайтарилмайди», — деди Жон Кирби.
Бундан олдин толиблар томонидан шакллантирилган ҳукуматнинг мудофаа вазири мулла Муҳаммад Ёқуб ўтган йил август ойида афғон ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчилари томонидан Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб қочилган ҳарбий вертолётлар ва самолётлар қайтарилиши кераклиги, акс ҳолда бу икки мамлакат учун “оқибатларга” эга бўлиши ҳақида айтиб таҳдид қилганди.
Шарҳлар