Пиротехника буюмларига оид жиноят учун жавобгарлик кучайтирилмоқда
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-949-сон, 28.08.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқарганлик, тайёрлаганлик, сақлаганлик, ташиганлик, жўнатганлик ва Ўзбекистондан олиб чиққанлик, шунингдек пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказганлик ёки Ўзбекистонга олиб кирганлик учун мазкур ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасидан келиб чиққан ҳолда жавобгарлик чоралари кучайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Улашиш:
Шарҳлар