Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли йигит пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 12:30 ларда Юнусобод тумани Юнусота кўчаси 14а-уй қаршисида (ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган) 2005 йилда туғилган К.Ш. Nexia 3 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1975 йилда туғилган А.Р.ни уриб юборган.
Пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидалаини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
Шарҳлар