Россия ФХХ диверсиялар учун қўлланиши мумкин бўлган 600 дан ортиқ SIM-боксни мусодара қилди

Фото: журнал ПлАс

Хавфсизлик кучлари Россия ҳудудларида диверсия ва террорчилик фаолиятида қўлланилиши мумкин бўлган 600 дан ортиқ SIM-боксларни мусодара қилди. Бу ҳақда “РИА Новости” Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ)нинг Марказий операциялар маркази (МОМ)га таяниб хабар беради.

Россия ФХХ Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, молиявий ҳамёнлар ва банк ҳисоблари аккаунтлари ноқонуний равишда фаоллаштирилган, бошқа нарсалар қаторида, қўпорувчилик ва террорчилик фаолияти, шунингдек, ёлғон террорчилик таҳдидлари ва сохта маълумотлар тарқатиш учун фойдаланилган SIM-бокслар эгаларининг ноқонуний фаолиятига чек қўйди”, – дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, 2024 йил март ойида ўтказилган кенг кўламли амалиётлар чоғида Россиянинг 40 та ҳудудида 612 та SIM-бокс ва 300 мингдан ортиқ SIM-карта мусодара қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.