«Ссылка» орқали 680.000 минг сўм ўзлаштирилган
Сурхондарё вилояти, Денов туманида яшовчи 36 ёшли В.Ф. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 680.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Асака туманида яшовчи 23 ёшли И.К. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган И.К. интернет фойдаланувчиларига “Телеграм” мессенжери орқали турли хил мазмунидаги хабарни ҳавола биан жўнатиб, уларни қизиқтириб, банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали банк карталарида сақланган пулларни ўғирлагани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, И.К.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар