Польша Афғонистондан 100 га яқин кишини Ўзбекистон орқали эвакуация қилмоқда

Источник: travelfree.info

Чоршанба куни Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Польша Афғонистондан 50 га яқин кишини эвакуация қилгани ва бу толиблар Қобулни босиб олганидан кейин мамлакатдан дипломатлар ва бошқа фуқаро шахсларни олиб чиқиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларнинг бир қисми экани ҳақида билдирганди, деб ёзади Reuters.

Сешанба куни Польша ҳукумати эвакуация қилинадиганлар рўйхатида 100 га яқин киши борлигини билдирди.

«50 га яқин киши Афғонистондан эвакуация қилинган, энди улар Польшанинг Ўзбекистондаги консуллигида хавфсизликда», – дейди журналистларга Марцин Пшидач. «Уларни фуқаролик самолёти кутмоқда, у тез орада фуқароларни Польшага олиб кетади».

Пшидачнинг сўзларига кўра, эвакуация қилинганлар орасида поляк фуқароларидан бири бўлган, бошқалар эса поляк ҳарбийлари ва дипломатик миссиялар билан ишлаган.

Унинг қайд этишича, Польша одамларни эвакуация қилишга ёрдам бериш учун кўпроқ самолётлар жўнатмоқда.

“РИА Новости” манбаси ушбу маълумотни тасдиқлади.

«Ҳа, Навоийда Афғонистондан эвакуация қилинган фуқаролар бугун LOT бортига ўтқазилади», – дейди агентликнинг суҳбатдоши бошқа тафсилотларни ошкор этмаган ҳолда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.