Польша Ўзбекистонга 250 минг доза вакцина етказиб беради
Польша Ўзбекистонга 250 минг доза COVID-19 вакцинасини етказиб беради, деб ёзади “Газета” нашри Польша ОАВга таянган ҳолда.
«Биз шу кунгача кўплаб мамлакатларга ёрдам бердик. Украинага, Вьетнамга, Австралияга вакциналар етказиб бердик. Баъзилари сотилди, баъзилари хайрия қилинди. Сиёсий алоқалар ва инсонпарварлик заруратлари нуқтаи назаридан Ўзбекистонга ҳам вакцина етказиб беришга қарор қилдик», — деган Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Марцин Пшидач DGPга берган интервьюсида.
Польша Ўзбекистонга қандай вакцинани кетказиб беришига аниқлик киритилмаган. Ушбу мамлакатда тўртта ишлаб чиқарувчининг вакцинаси қўллаш учун маъқулланган. Булар — Moderna, Pfizer/BioNTech, Janssen (Johnson & Johnson) ва Oxford/AstraZeneca.
Шарҳлар