Польшалик журналист аёл Ўзбекистонга киритишмаётганини маълум қилди
Польшалик журналист Агнешка Пикулицка унга Ўзбекистонга кириш тақиқланганини маълум қилди. 7 ноябрь куни чегарачилар журналистнинг Ўзбекистонга киришини рад этишган, журналист Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган, чунки Қозоғистонда карантин бўйича чекловлар мавжудлиги сабабли у мамлакатга кириш ҳуқуқига эга бўлмаган. Бу ҳақда Eurasianet.org нашри ёзади.
Пикулицка мамлакатдан ҳар ойда чиқиш ҳақидаги талабни бажариш учун чегарани кесиб ўтган, чунки у Ўзбекистонда визасиз режимда фаақт 30 кун қолиши мумкин бўлган. Журналист чегарани кесиб ўтган, кейин эса дарҳол орқага, қайтиб киришга уринган, аммо чегарачилар уни мамлакатга қўйишмаган. Аввалроқ ҳам у шундай процедурани амалга оширган.
Журналист аёл тугунгани ва меҳрибонлиги учун чегарачиларга миннатдорчилик билдирган.
«Мен совқотиб кетдим ва чарчадим, аммо улар совқотишимга йўл қўймади. Мен чегарани иложи борича тезроқ тарк этишни истагандим, аммо шу билан бирга мен ўз мулкимни ҳам олмоқчиман. Мен жиноятчи эмас, журналистман. БУ ЖИНОЯТ ЭМАС», – деб ёзади у ўз Twitter саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, ТИВда уни Туркияга кетиши учун Тошкент аэропортига олиб бориб қўйишни таклиф қилишган. Бироқ у таклифни рад қилган, чунки нарсаларини йиғишга унга бор-йўғи 10 дақиқа вақт беришган.
Агнешка Пикулицканинг қайд этишича, Польша элчихонаси нега унга Ўзбекистонга кириш тақиқлангани ҳақида ҳозирга қадар ҳеч қандай ахборот олмаган.
«Мен таклифни рад этгани учун ҳамон чегарадаман, совқотяпман, овқатим йўқ, ётиш учун ҳам жой йўқ. Мен жиноят қилганим йўқ, фақат ўз ишимни қилдим».
Апрель ойида Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати баёнот эълон қилиб, унда журналист аёлни блогер Миразиз Бозоров атрофидаги воқеаларни нохолис ёритганликда айблаганди.
Шарҳлар