Президент давлат хизматига ишга киришда Конституция асослари бўйича имтиҳон ўтказиш тизимини жорий қилишни таклиф этди

Конституция Узбекистана
Фото: adolat.uz

Ўзбекистон президенти  Конституция куни билан мамлакат халқини табриклади. Ушбу мурожаатни давлат раҳбарининг матбуот хизмати чоп этди.

Шавкат Мирзиёев давлат хизматига ишга киришда Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини жорий қилишни таклиф этди.

Парламент томонидан Конституцияни ўқиб-ўрганиш бўйича Миллий фаолият дастури қабул қилинди. Асосий қонунимизни ўрганишни болалар боғчасидан бошлаш, барча даражадаги таълим муассасалари, аҳолининг турли қатламлари, айниқса, давлат хизматчилари ушбу жараёнга тўлиқ жалб этилиши лозим. Шунинг учун давлат хизматига ишга киришда Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этишимиз зарур”, – говорится в сообщении.

“Конституцияни жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тўғридан-тўғри ва бевосита қўллаш амалиётига ўтишимиз зарур. Шундагина халқимиз Асосий қонунимизнинг ҳаётбахш кучи ва таъсирини теран ҳис этади”, – деди давлат раҳбари.

Бу борада барча давлат идоралари, жумладан, судлар фаолиятида конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри қўллашни жорий этиш бўйича амалий чоралар кўрилади..

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янги конституциявий маконга уйғунлаштирилади. Бу жараёнда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтириш устувор вазифа бўлиб ҳисобланади.

Президент матбуот хизматининг маълумотларига кўра, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносибликни таъминлаш бўйича конституциявий принципни рўёбга чиқариш мақсадида қонун ҳужжатларидаги 150 дан ортиқ ана шундай чоралар тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Жумладан, айрим қилмишларни жиноятлар тоифасидан чиқариш ва жазо турларини ўзгартириш, фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий жавобгарликни бекор қилиш борасида ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилади.

Конституциямизда қатъий белгилаб қўйилганидек, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз бўлиб, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид келадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши курашиш, ҳеч шубҳасиз, энг долзарб вазифаларимиздан биридир, – дейди президент.

Ушбу йўналишда асосий эътибор бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни жорий этишга, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Болалар омбудсмани ва бошқа инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилади.

Дунёнинг турли минтақаларида зиддият ва қарама-қаршиликлар, қуролли тўқнашувлар тобора авж олиб бормоқда. Олдимизда янги-янги муаммолар пайдо бўлмоқда. Ҳозирги ўта мураккаб ва таҳликали вазиятда барчамиз янада бирлашишимиз керак. Танлаган йўлимиздан қатъий олға боришимиз зарурлигини асрлар давомида кўплаб оғир синов ва машаққатлардан муносиб ўтган мард ва донишманд халқимиз албатта яхши тушунади. Аминманки, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси биз учун бу йўлда улкан ишонч, куч-ғайрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади”, – қайд этади давлат раҳбари.

“Биз Асосий қонунимизга таянган ҳолда, мана шундай ноёб Конституциямизнинг асосий ижодкори бўлган кўпмиллатли, бағрикенг ва олижаноб халқимиз билан бирга улкан мақсадларимизга албатта етамиз!”,  – дея хулоса қилади у.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.