Президент Фармони билан Қозоғистон Республикасининг бир гуруҳ фаоллари «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, устувор йўналишлардаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни фаол илгари суришга қўшган шахсий ҳиссаси, шунингдек, мамлакатларимиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ва ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш йўлидаги улкан хизматлари учун қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин:
Карин Ерлан Тинимбаюли – Қозоғистон Республикасининг Давлат маслаҳатчиси
Желдибай Руслан Султанули – Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат ва коммуникация масалалари бўйича ёрдамчиси
Жумангарин Серик Макашевич – Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
Балаева Аида Галимовна – Қозоғистон Республикаси маданият ва ахборот вазири
Атамкулов Бейбут Бакирович – Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси
Хашимжанов Икрам Акрамович – Қозоғистон Республикаси Ўзбеклар этномаданий бирлашмалари уюшмаси раиси
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Шарҳлар