Президент Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига директор тайинлади
Мансурбек Оллоёров Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича маслаҳатчи ва президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби фармонга таянган ҳолда маълум қилади.
Бундан олдин Оллоёров президент Администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил бўлими мудири ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Президент Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини ташкил этиш ғоясини ЎзЛиДеП партиясининг 30 май куни бўлиб ўтган қурултойида билдирган эди.
Улашиш:
Шарҳлар