Президент электромобиллар учун яқин икки йил ичида икки мингта зарядловчи станцияни ўрнатишни топширди

Источник: Adobe Stock

Президент Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни электромобил тармоғини ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш қамровини оширишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Келгуси икки йилда жойларда икки мингта қувватлаш станциялари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Бу станцияларга ҳам ер, мулк ва фойда солиғидан имтиёз қўлланилади. Тадбиркорларга қувватлаш станциялари орқали электрни эркин нархда сотиш ҳуқуқи берилади.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 20 та электробус ҳаракатланмоқда.  Келгуси йилда пойтахтга яна 200 та, Самарқандга 100 та электробус олиб келиш режалаштирилган. Бундай транспортларни бошқа шаҳарларда ҳам йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.