Президент корхоналарни хабардор қилмасдан электр энергиясини ўчириб қўйиш амалиётини тўхтатиш ҳақида топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни ўтказилган йиғилишда Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар беради.
Давлат раҳбари йиғилишда ҳудудлардаги саноат корхоналари, аввало, энергия ресурслари таъминоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги айтиб ўтди.
Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш, жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди.
Шарҳлар