Президент мактаб битирувчилари учун “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга оширишни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди.
Ёшларни эътибор ва ғамхўрлик билан тўла қамраб олиш мақсадида улар “маҳалладан вазирликкача” тизими орқали давлат идораларига бириктирилиши белгиланди.
Ёшларга ажратилаётган маблағларнинг шаклланиши ва молиялаштириш жараёнларини рақамлаштириб, мақсадли йўналтириш вазифаси қўйилди.
Улашиш:
Шарҳлар