Президент Навоийда кимё соҳасидаги қўшма корхона фаолияти билан танишди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Навоий вилоятида жойлашган «Узбекистан ҳйдроген перохиде» қўшма корхонаси фаолияти билан танишди. Бу янги корхона йилига 30 минг тонна водород пероксиди ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, маҳаллий эҳтиёжларни тўлиқ қоплаб, импортни қисқартиришга хизмат қилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Корхонада Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Германия, Италия ва Швециядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион доллар бўлиб, бу ерда 80 нафар ходим иш билан таъминланган. Водород пероксиди кимё, металлургия, тўқимачилик ва қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилади.
Президент корхонанинг барқарор ривожланиши ва маҳаллийлаштириш дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида қулай кредит шартлари яратиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, корхона маҳсулоти МДҲ ва Европа мамлакатларига ҳам экспорт қилинмоқда ва йиллик экспорт салоҳияти 10 миллион долларни ташкил этади.
Шарҳлар