Президент: Қорақалпоқ элининг виждони пок
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Амударё маҳалласини бориб кўрди, у ерда давлат раҳбари маҳаллий фаоллар ва катта авлод вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.
Нуронийлар июлда юз берган воқеалар катта хато бўлганини, айрим ёшлар адашганини айтдилар. Асрлар давомида қорақалпоқ ва ўзбек бир тану бир жон бўлиб кетганларини таъкидлаб, халқимизга тинчлик-омонлик сўраб дуо қилдилар.
«Албатта бу барчамизни қаттиқ ташвишга солди. Бу ҳодисалар Қорақалпоғистон халқининг хоҳиш-иродаси эмасди. Қорақалпоқ элининг виждони пок. Халқимиз «эт билан тирноқ». Илоҳим, бундай кўнгилсизликлар бошқа бўлмасин, юртимиз тинч, оғзибирчилигимиз абадий бўлсин», — деди президент.
Шарҳлар