Президент озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ошганига маҳаллий бюджетни танқид қилди

Foto: Prezident matbuot xizmati

Навоий вилоят ўтаётган йиғилишда мутасаддиларга четга ишлашга кетган одамлар билан гаплашиш, уларнинг оила аъзоларидан хабар олиш, даромадини ошириш учун шароит яратиш топширилди.

Бу масалаларга жиддий қарамаган раҳбарларга хулоса ҳам жиддий бўлиши қайд этилди.

Кичик бизнес, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва балиқчиликда мавжуд имкониятларни ишга солиб аҳоли даромадини ошириш, 4 та туман тажрибаси асосида 140 минг аҳолини банд қилиш, келгуси йилда Навоийга 500 минг хорижий туристни жалб қилиб, экспортни 150 миллион долларга етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, Президент йиғилишда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига эътибор қаратди.

Захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратилди. 18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.

Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари олдига 620 минг тонна маҳсулот захирасини яратиш вазифаси қўйилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.