Президент Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси билан учрашди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президенти Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном райони Халқ ҳукумати раиси Эркин Тунияз бошчилигидаги делегациясини қабул қилди.

“Ўзбекистон ва Хитойнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш, шу жумладан Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди ҳамда мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари катта мамнуният билан қайд этилди”, – дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан товар айирбошлаши бугунги кунда  савдонинг қарийб 10 фоизи шу ҳудудга тўғри келади.

Давлат раҳбари ШУАР билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлаган. Инновацион технологиялар, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва логистика, банк-молия соҳаси, таълим, анъанавий тиббиёт каби бир қатор устувор йўналишлар кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон ҳар йили Урумчи шаҳрида ўтказиб келинаётган “Экспо Хитой-Евроосиё” бош кўргазмасида фаол иштирок этиши қайд этилган.

Учрашувда гуманитар ва туризм алоқаларини ривожлантириш масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинган ва “Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўлини қуриш лойиҳасини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.