Президент ҳузурида ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда

Президент Узбекистана
Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Жаҳонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳисобига иқтисодиёт учун зарур бўлган хом ашё ва маҳсулотлар нархи, уларни етказиб бериш харажатлари беқарорлиги таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар беряпти.

«Маҳсулотлар нарх жиҳатдан рақобатбардош бўлишини истасак, энг аввало, ўзимиздаги хом ашёни чуқур қайта ишлаб, тайёр сифатли маҳсулотларни кўпайтиришимиз шарт ва зарур», – дейди президент Шавкат Мирзиёев.

Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини Савдо-саноат палатасига ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Бу орқали лойиҳа қилиш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини-ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтказилади. Бу тадбиркорларнинг талаб ва истакларига қулоқ солиш, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, муаммоларини ҳал қилиш мақсадида қилинмоқда.

Шунингдек, Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

«Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади. Ишлаб чиқариш, экспорт ва брендларга бериладиган грант, субсидия ва бошқа имтиёзлар палата орқали эгасига очиқ-ошкора ва шаффоф бериладиган тизим жорий қилинади. Бугунги кунда трикотаж кийим ва мато, газлама, кабель, маиший техника, мевалар, узум, дуккакли экинлар, қайта ишланган мева-сабзавот каби энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотни ташқи бозорларга олиб киришда кўплаб тўсиқлар бор», – дея таъкидлаган президент.

Йиғилишда, тармоқлар ҳар доимги экспорт бозорлари билан чекланиб қолаяпти, янги бозорларга кириб боришга уларда тоқат етишмаётгани кўрсатиб ўтилди.

«Мутасаддиларга экспортбоп 10 турдаги тайёр маҳсулотнинг ҳар бирига 10 тадан янги истиқболли бозорни белгилаб, бозорларда маҳсулотларга техник ва сифат талабларини ўрганиб, ўзимизни корхоналарга уларни ўргатиш, лабораториясига ёрдам бериш топширилди. Хориждаги ҳамкасблар билан музокара ўтказиб, сертификат, бож ва йиғимларни юмшатиш бўйича чоралар кўриш вазифаси қўйилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.