Юнусободда тадбиркорлар ва иш ўринларини кўпайтириш буйича маслаҳат берилди
Президент бошчилигида бўлиб ўтган йиғилишда Юнусобод пойтахтни энг қулай қисмида жойлашгани учун кредит олмасдан, ўз сармоясини киритиб, иш ўрни яратишга интилаётган ташаббускорлар жуда кўплиги, лекин, уларни энг қийнайдиган масала туманда бўш жой топиш эканлиги таъкидланди.
Хабарга кўра, «Амир Темур шоҳ кўчаси сўнгги етти йилда тадбиркорлар учун энг жозибадор кўчага, ҳудудни ўсиш нуқтасига айланган. Лекин кўчани 6 километр қисмида эскирган қиёфадаги 3-4 қаватли 8 та давлат идоралари жойлашган. Бу биноларни ерости автотураргоҳи бор кўп қаватли савдо, хизмат ва овқатланиш объектлари, офис ва меҳмонхона шаклида қайта қуриш шарти билан лойиҳалар амалга оширилса, тадбиркорлар ва иш ўринлари сонини кўпайтириш мумкинлиги қайд этилган».
Шундай лойиҳаларни банк филиаллари ўрнида ҳамда давлат ташкилотлари эгаллаб турган 24,5 гектар негизида ҳам амалга ошириш мумкин.
Шунингдек, Президент ер ўта чекланган шароитда бор инфратузилмани вертикал ўстириш орқали саноат ва савдони ривожлантириш зарурлигига ҳам алоҳида эътибор қаратган.
Масалан, йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш, Юнусобод кичик саноат зонасидаги биноларни 3-4 қават қилиб қайта қуриш ҳисобига қўшимча майдонларни ҳосил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилган.
Вазирлар Маҳкамасига унумли фойдаланилмаётган давлат объектларини хатловдан ўтказиб, уларни ўрнида саноат ва хизматларда юқори даромадли иш ўрни яратадиган лойиҳаларни жойлаштириш дастурини тасдиқлаш топширилгагн.
Шарҳлар