Президент: Ўзбекистонда газни чуқур қатламлардан қазиб олиш бошланади
Янги технологияларни жорий этиш ҳисобига биринчи марта чуқур қатламлардан (6 километрдан ортиқ) газ қазиб олиш бошланади. Бу ҳақда давлат раҳбари Ўзбекистон парламенти ва халқига йўллаган мурожаатномада қайд этилаган.
Жумладан, Устюртнинг чуқур ер остидан газ қазиб олиш ишларига йирик хорижий инвесторлар жалб этилади.
Газ қазиб олиш бошланишидан олдин берилган барча лицензиялар кўриб чиқилади, самарасиз корхоналарга нисбатан тегишли чоралар кўрилади, деди у.
Мамлакатда газ захираларини кўпайтириш бўйича 10 йиллик геология-қидирув дастури қабул қилинади.
Улашиш:
Шарҳлар