Bo'limsiz

Президент: Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти кафолатланади

Фото: Telegram-канал "Манба"

Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти кафолатланади. Бу ҳақда сайланган президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

«Ўзбекистонда барча сиёсий ҳуқуқлар қаторида виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланади. Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз», — деди у.

2019 йил якунида Шавкат Мирзиёев мамлакат ичида сиёсий мухолифат пайдо бўлиши, халқнинг барча муаммоларини билиши учун шароит яратиш зарурлигини таъкидлаганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.