Президентликка биринчи номзод кимлиги маълум бўлди
11 май куни Ўзбекистон Экологик партияси ижроия кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди, унда партиянинг бўлажак қурултойида президентликка номзод кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.
«Яшиллар» партияси ўз раҳбари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раҳбарининг собиқ ўринбосари, Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг собиқ директори Абдушукур Ҳамзаевни давлат раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатишни режалаштирмоқда. У ўтган йилнинг декабрь ойида партия раиси этиб сайланган эди.
Қайд этамиз, Ўзбекистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 9 июлга белгиланган. Партиялар 17 майдан 1 июнгача расман номзодларни кўрсатиши, Марказий сайлов комиссияси эса уларни 6 июнь куни рўйхатга олишни якунлаши керак.
Ўзбекистонда фақат рўйхатга олинган сиёсий партияларгина президентликка номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга. Ҳозирда мамлакатда бешта партия рўйхатдан ўтган.
Шарҳлар