Президентнинг “яшил” иқтисодиётга доир қарори қабул қилинди

Foto: yuz.uz

5 июнь куни “Ўзбекистон Республикасида “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президентнинг Қарори 213-сонли қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга иссиқхона газларининг хатлови бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • иссиқхона газлари хатлови ҳисоботини тасдиқлаш;
  • хатлов тизимининг ички қоидаларини тасдиқлаш ва янгилаб бориш;
  • иссиқхона газлари ажратмаларини камайтириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • хатлов тизими иштирокчиларининг салоҳиятини ошириш чораларини кўриш.

2024 йил 1 декабргача миллий шаффофлик тизими онлайн платформаси (онлайн платформа) ишга туширилиши ва унинг “Яшил” иқтисодиёт онлайн платформасига интеграция қилиниши таъминланади.

2025 йил 1 январгача тажриба-синов тариқасида муайян соҳа, ҳудуд ва корхоналарда иссиқхона газлари ажратмалари хатловдан ўтказилиши таъминланади.

Бунда онлайн платформанинг фаолияти Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Яшил” иқтисодиёт лойиҳалари маркази томонидан мувофиқлаштирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.