Автомашина олиб беришни ваъда қилган шахс фуқароларни 22 000 АҚШ долларга «туширди»

Фото: департамент

Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Ю. фуқароларга автосалондан шартнома асосида қисқа муддатда автомашина олиб беришини айтиб, 2 нафар фуқарога “Cobalt” ва “Malibu” русумли автотранспорт воситаларини олиб бериши эвазига уларнинг жами 22 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.