Путин МСКга даромадлари ҳақида ҳисобот берди
Россия Марказий сайлов комиссияси Россия Федерацияси президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган Владимир Путиннинг даромадлари тўғрисидаги декларацияни эълон қилди. Бу маълумотни биринчи бўлиб «Коммерсант» газетаси чоп этди.
2018 йилдан 2022 йилгача бўлган декларацияга кўра, олти йил давомида Путин 67 миллион 591 минг 875,34 рубль даромад олган. Ушбу даромад Россия президентининг иш ҳақи, банк депозитлари, қимматли қоғозлари, шунингдек, пенсиялар, шу жумладан ҳарбий пенсиялар ва мулкни сотишдан олинган даромадларини ўз ичига олади.
Декларацияда Путиннинг ҳамон Санкт-Петербургдаги 77 метрли квартираси ва 18 квадрат метрлик гаражи борлиги айтилади. Шунингдек, унинг транспорт воситалари рўйхати ўзгармаган, жумладан 1960 ва 1965 йиллардаги иккита ГАЗ М21 автомобили, 2009 йилдаги ВАЗ 2121 («Нива») ва 1987 йилда ишлаб чиқарилган “Скиф” тиркамаси. Путин шунингдек, Санкт-Петербург банкининг 230 та акциясининг эгаси бўлиб қолмоқда (Москва биржасида битта акциянинг нархи 280,49 рубль).
Олти йил ичида банклардаги Путинга тегишли ҳисоб рақамлар сони 13 тадан 10 тага камайган, бироқ улардаги жамғармалар миқдори деярли тўрт бараварга – 13,8 миллион рублдан 54,4 миллионгача ошган. Сўнгги 12 йил ичида жамғармаларнинг умумий миқдори қарийб ўн баравар кўпайган – 2012 йилда Путин ўз ҳисобларида 5,7 миллион рубль борлигини маълум қилганди.
Путин қароргоҳида тўрт метрли шаршара топилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Шарҳлар