Путин Россия томони ҳеч қачон Украина билан музокаралардан бош тортмаганини қайд этди

песков
Фото: МТ

Россия президентининг матбуот хизмати журналистларга Путин ва Шольц ўртасида телефон мулоқоти ўтказилганини тасдиқлади ва бу немис томонининг ташаббуси билан бўлиб ўтганига аниқлик киритди.

“Россия президентининг таъкидлашича, Россия томони ҳеч қачон Киев режими томонидан тўхтатилган музокараларни қайта бошлашдан бош тортмаган ва улар учун очиқ қолади. Россиянинг таклифлари яхши маълум ва улар, хусусан, июнь ойида Россия Ташқи ишлар вазирлиги қилган нутқида баён этилган. Эҳтимолий келишувлар Россия Федерациясининг хавфсизлик соҳасидаги манфаатларини ҳисобга олиши, янги ҳудудий воқеликлардан келиб чиқиши ва энг муҳими, можаронинг асл сабабларини бартараф этиши керак”, — дея расмий Кремль баёнотидан иқтибос келтиради Россия ОАВлари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.