Путин ва Шольц нималар ҳақида суҳбатлашди

Фото: MAXIM SHIPENKOV/Pool via REUTERS

Германия канцлери Олаф Шольц 15 ноябрь, жума куни Владимир Путин билан гаплашиб, уни урушни тўхтатиб, Украинадан қўшинларни олиб чиқишга чақирди. Томонлар расман хабар бермаган суҳбат “узоқ тайёргарликдан сўнг жума куни тушдан кейин бўлиб ўтди”, дейилади хабарда.

Германия федерал ҳукумати вакили Штеффен Гебештрайтнинг айтишича, Шольц “Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини қоралаган ва Путинни уни тўхтатиб, қўшинларини олиб чиқишга чақирган”.

“Федерал канцлер адолатли ва мустаҳкам тинчликка эришиш учун Россия Украина билан музокараларга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади ва Германиянинг Украинани тинчлик жараёнида қўллаб-қувватлашга қатъийлигини таъкидлади”, — дейилади баёнотда.

Шунингдек, канцлер “Германия Украинани Россия агрессиясидан қанча зарур бўлса, шунча ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш борасида қатъий  эканлигини” таъкидлаган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.