«Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи қўлга олинди

Фото: departament.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган

“Бўлими бошлиғи Ж.А тадбиркордан 200 АҚШ долларини олиб, яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.