Қарши шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган шахс аниқланди

Фото: Департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳри “Ойдин” МФЙдаги хонадонда яшовчи А.Э. ўз уйида 11 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 238,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.