“Қўлқоп” операцияси фош этилди

Фото: уза.уз

Қорақалпоғистон Республикаси “Довуд-ота” чегара божхона постида божхона расмийлаштирувига тақдим этилмаган товарларнинг ноқонуний тарзда мамлакат ҳудудига кириб келишининг олди олинган.

Мазкур пост орқали қўшни Қозоғистон Реcпубликасидан Ўзбекистонга кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси “Хавфни бошқариш” тизими томонидан “қизил” йўлакга йўналтирилганлиги сабабли, Нукус шаҳридаги божхона омборларидан бирида божхона кўригидан ўтказилган.

“Натижада божхона тўловларидан қочиш мақсадида йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган қиймати 588 миллион сўмга тенг бўлган 168 минг жуфт  “Резина қопламали трикотаж қўлқоп” товарларини божхона расмийлаштирувига тақдим қилмасдан, мамлакат ҳудудига олиб кириш ҳолати аниқланди”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.