Қашқадарёда қизил суғур фотоқопқонга тушди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига қарашли Ҳисор давлат қўриқхонасининг Қизилсув участкаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга қизил суғур муҳрланди.
Қизил ёки узун думли суғур Ҳисор тизмасида кенг тарқалган. Вазни 9 кг, тана узунлиги эса 37-80 смга етади. Кузатишлар натижаларига кўра қизил суғур Ҳисор қўриқхонасининг Ғэлон, Мираки, Танхоздарё ва Қизилсув бўлимларида учраши аниқланган.
Улашиш:
Шарҳлар