“Хонобод” постида “iphone”лар тўхтатиб қолинди

Фото: Андижон вилояти божхонаси

Товар-моддий бойликларни Ўзбекистонга турли яширин йўллар билан олиб киришга уриниш божхоначилар томонидан бартараф этилди.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Хонобод” чегара божхона пости кириш пиёда йўлаги орқали мамлакатга кириб келган бир неча фуқароларнинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортган.

“Натижада, фуқароларда аниқланган бир хил русумдаги, дастлабки текширувлардан сўнг фуқаро К.А.га тегишли бўлган умумий қиймати 52 млн. сўмлик 9 дона “iphone” уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди”, – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.