Қашқадарёда ишига лоқайдлик билан қараган 22 нафар амалдор ишдан бўшатилди
Қашқадарё вилояти ҳокими 22 нафар мансабдор шахсни ўз ишига совуққонлик билан муносабатда бўлганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этди, дея хабар беради вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати.
13 май куни бандликни таъминлаш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш ҳисобига хусусий сектор улушини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш, тадбиркорлик субъектларининг даромадларини камайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлигининг қарори билан 22 нафар мансабдор шахс ўз ишига совуққонлик билан ёндашгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Яна 29 нафар шахсни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш масаласи ҳам кўтарилди.
41 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди, 27 нафарига эса иши қониқарсиз деб топилган тақдирда янада кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Шарҳлар