Рамзан Қодиров Тошкентга ташрифи ҳақида гапириб берди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 26 май куни Россия ва Ўзбекистон президентлари — Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев иштирокида икки мамлакат ҳудудлари кенгаши мажлисида қатнашиш учун Тошкентга келди. У Телеграм-каналида ўз сафари ҳақида пост эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов уларни илиқ кутиб олган. Учрашув чоғида Арипов мамлакатлар ўртасидаги шерикликнинг стратегик хусусиятини таъкидлаган. Шунингдек, у мамлакатлар ўртасида дўстона алоқалар юзага келгани, уларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш зарурлигини билдирган.
“Чеченистонликлар Ўзбекистонга нисбатан алоҳида илиқлик ҳис қилади, чунки у ерда Чеченистон биринчи президенти, Россия қаҳрамони Аҳмад-Ҳожи Қодиров таҳсил олган. Қадимдан халқлар бир-бирига қардошдек муносабатда бўлган. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари кенгаши мажлиси мамлакатлар ўртасидаги шериклик ва дўстлик янада ривожланиши учун кучли туртки беради”, — деди Рамзан Қодиров.
Шарҳлар