Сирдарё вилоятида сотувчи чек сўраган болага қўл кўтарди
Ижтимоий тармоқларда 12 ёшли болани дўкон сотувчиси ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилмоқда.
Жорий йилнинг 20 июль куни Болалар омбудсманига боланинг онаси Д.Ж. мурожаат қилиб, фарзанди (2011 йилда туғилган) Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконда харид қилганда солиқ чеки сўрагани учун сотувчи болани ҳақоратлаб, бир неча бор унинг юзига урганини билдириб, сотувчига қонуний чора кўришни сўради.
Болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан болага нисбатан содир этилган қонунга зид ҳаракат ўрганилмоқда. Бу борада қўшимча маълумот берилади.
Улашиш:
Шарҳлар