Қон босимини қандай меъёрлаштириш мумкин
Доимий жисмоний фаоллик юқори қон босими хасталигига чалинган беморлар учун фойдали машғулот ҳисобланади. Чунки ўртача интенсивликдаги машқлар таъсири остида организмда «давления» меъёрлашади.
Тавсия этилади: терапевтик машқлар, пиёда юриш, сузиш, велосипед учиш. Улар организмнинг чидамлилигини ошириб, умумий периферик қон томирлари қаршилигини камайтиради.
Шуни ёдда тутиш керак:
- статик жисмоний фаолият (оғирлик кўтариш ва уни ушлаб туриш, узоқ вақт тик оёқда туриш ёки ўтириш) қон босимини ошириши мумкин. Шу боис улардан қочиш;
- бош ва танани ён томонларга буришда эҳтиёт бўлиш;
- тананинг ҳаддан зиёд қизиб кетмаслиги учун жисмоний машғулотларни эрталаб тонгда бажариш лозим.
Оптимал машғулот режими:
- ҳафтада 4-5 марта 20-30 дақиқа ёки ҳафтада 2-3 марта 40-60 дақиқа.
Жисмоний фаолиятга қарши кўрсатмалар:
- қон босими кескин ошганда (гипертоник криз) ва ундан кейинги эрта давр;
- саломатликнинг ёмонлашуви билан қон босимининг сезиларли даражада пасайиши;
- юқори қон босимининг 3-даражаси;
- юрак ритмининг бузилиши каби жиддий асоратлар.
Жисмоний машғулотлар вақтида нафас қисиши, кўкрак қафаси ва юрак соҳасида оғриқлар, юрак фаолиятида бузилишлар пайдо бўлганда машқларни дарҳол тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
Улашиш:
Шарҳлар