Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 6 майдаги 226-сонли қарори билан қонунчилик ҳужжатлари қисқартирилмоқда. Қарорни қабул қилиш зарурати:
- Қонунчилик маълумотлари миллий базаси Lex.uz да 14 мингдан ортиқ амалдаги қонунчилик ҳужжатлари мавжуд бўлиб, уларнинг деярли 93 фоизини қонуности ҳужжатлари ташкил этади;
- ҳар йили ўртача 1,5 мингта қонунчилик ҳужжатлари қабул қилиниб, уларнинг аксарият қисмини қонуности ҳужжатлари ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаги уларда, айниқса Ҳукумат қарорларида, норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган вақтинчалик (бир марталик) ташкилий чора-тадбирлар назарда тутилади;
2017-2022 йилларда қабул қилинган 6 мингта яхлит қонунчилик ҳужжатларида белгиланган масалалар ўрганилганида, уларнинг 45 фоизини ҳуқуқий нормалар, қолган 55 фоизини эса топшириқлар, тавсия ва маълумот кўринишидаги бошқа масалалар ташкил этиши аниқланган.
- шу боис норма ижодкорлиги соҳасида ўз аҳамиятини йўқотган қонуности ҳужжатларини бекор қилиш доирасида “Тартибга солиш гилотинаси” усули қўлланилиб келмоқда ва ушбу йўналишда сўнгги 5 йилда 8 848 та қонуности ҳужжатлари бекор қилинди.
Қарорда қуйидаги назарда тутилмоқда:
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 493 та (шундан 362 таси яхлит, 131 таси ўзгартириш ва қўшимчалар) ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш.
Маълумот учун: ушбу қарорлар вақтинчалик (бир марталик) ҳамда ташкилий чора-тадбирларни (йиллик режалар, байрам кунлари ва юбилейларни нишонлаш) амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатлар ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар