Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Самарқандга қўшимча поезд ҳаракати йўлга қўйилди
Қурбон ҳайити муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 15, 16, 17 июнь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар бермоқда.
Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05
Улашиш:
Шарҳлар