“Санэпидқўмита” йўл бўйидан қовун-тарвуз сотиб олмасликка чақирди

Фото: yuz.uz

Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси йўл ёнидаги чодирда тарвуз ва қовун сотиб олмасликка чақирди.

Таъкидланишича, бундай полиз маҳсулотлари ва мевалар автотранспорт воситаларининг чиқиндиларидан токсик моддаларни ўзига ўзлаштиради ва соғлиқ учун зарарли ҳисобланади.

Шунингдек, қўмита қовун нотўғри истеъмол қилинса, организмга зарар етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Диетологлар фақат пишган қовунни – асосий овқатлар орасида, бошқа овқатлар билан аралашмасдан истеъмол қилишни маслаҳат беришади. Уни оч қоринга, шунингдек кечқурун 17.00-19.00 соатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Углевод маҳсулотларини кечқурун истеъмол қилиш инсулиннинг кўпайиши ва ёғларнинг тўпланишига олиб келади. Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд: ошқозон яраси ёки гастритнинг кучайган даврида қовунни истеъмол қилмаслик керак.

Қовун юқори калория эмас – навига қараб  100 г. учун атиги 30-38 ккал. Калория миқдори паст бўлишига қарамай, қовун юқори гликемик индексга эга ва шакар миқдори кўпайган (банан каби 60-65), шунинг учун у диабет ва семизликка мойиллар учун маъқул маҳсулот эмас.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.