Қозоғистонга ишлашга бораётган ва ишлаётган фуқаролар огоҳллантирилди
Сўнгги вақтларда ишлаш мақсадида Қозоғистонга борган ёки меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларига ўзини элчихона ёки консулхона вакили сифатида таништириб, фуқароларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш учун улардан пул ва паспортларини олиш ҳолатлари кузатилмоқда.
«Юртдошларимиздан бундай фирибгарларга ишонмаслик ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бегоналарга бермасликни сўраймиз ҳамда ишлаш ёки вақтинча яшаш рухсатномаларни олиш учун фуқаронинг шахсан ўзи Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига (СОН) мурожаат этиш зарурлигини эслатамиз», – дейилади хабарда.
Ўзини “дипломатик ваколатхона ходимиман” деб таништирган шахсларга дуч келган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналарига (Остона шаҳрида: +8 (7172) 95-45-87, Олмаота шаҳрида: +8 (727) 390-26-16, Ақтау шаҳрида: +8 (729) 277-71-17) ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишни сўралган:
– Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси: 115;
– Қозоғистон Республикаси полицияси: 102.
Шарҳлар